Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Ёжу технологиялар институти филиали очилиши мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan24 сайти хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, Vosiq international school ва Ёжу технологиялар институти ўртасида академик алмашинув Битими имзоланди ва ҳамкор таълим муассасаси ўртасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Ушбу Битим иккала таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун керакли ва оқилона деб топилган ҳар қандай дастурни ўз ичига олади. Ж.Кореянинг Ёжу технологиялар институти билан Ўзбекистонда таълимни янада ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилади.

Шу билан бирга юқоридаги таълим ва тарбия жараёнининг узвийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда Ёжу технологиялар институти филиалини ташкил этиш ҳақидаги таклифини билдирди.