Корея Республикасининг Тошкентдаги таълим маркази 57-Корейс тили даражасини аниқлаш учун халқаро имтиҳони 2018 йилнинг 15 апрелида ўтказилишини эълон қилди.

Корейс тилидан билим даражасини аниқлашга мўлжалланган ушбу тест Корея Республикасида ўқиш учун ва грант олиш учун ариза бериш имкониятини тақдим этади.

Ҳужжатлар:

Тошкентда: 2018 йил 3-7 январь кунлари онлайн шаклда рўйхатга олинади. Бунда TOPIK Ⅰ 850, TOPIK Ⅱ учун 850 киши қабул қилинади. 10-19 январь кунлари имтиҳон рақамлари тақдим этилади.

Самарқандда: 3-7 январь – онлайн регистрация, 10-19 январь – имтиҳон рақамини олиш. Тестлар Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб ўтади. Иштирокчилар сони: TOPIK Ⅰ 200 та, TOPIK Ⅱ 200 та.

Урганчда: 3-7 январь – онлайн регистрация, 22-26 январь – имтиҳон рақамини олиш. Тестлар Урганч давлат университетида бўлиб ўтади. Иштирокчилар сони: TOPIK Ⅰ 150 та, TOPIK Ⅱ 150 та.

Фарғонада: 3-7 январь – онлайн регистрация, 22-26 январь – имтиҳон рақамини олиш. Тестлар Фарғона давлат университетида бўлиб ўтади. Иштирокчилар сони: TOPIK Ⅰ 350 та, TOPIK Ⅱ 350 та.

Имтиҳон рақами Корея таълим марказида берилади.

Интернет-регистрациядан сўнг имтиҳон рақамини олиб, тўлов амалга оширилади.

Онлайн рўйхатдан ўтмасдан имтиҳон рақамини олиш имконияти мавжуд эмас.

Унутманг! Имтиҳон топширувчининг сони чегараланган. 7 январдан олдин бўлса ҳам максимал рақамдан сўнг, интернет рўйхатдан ўтиш тўхтатилади. Бироқ максимал рақам йиғилгандан кейин ҳам нотўғри тўлдирилган сўровномалар учун 3-7 январь кунлари рўйхатга олиш амалга оширилади.

ТОПИК бўйича батафсил маълумотлар Корея Республикаси Таълим марказ веб-сайтида.

Маълумот учун: 291 81-83 (82) (ички рақам119)

Таълим маркази веб-сайти: http://www.tashkec.uz