2018 йилги Пёнгчанг Қишки олимпия ўйинларига тайёргарликни кўздан кечириш учун сафарга отланган Жанубий Корея Президенти Мун Жэ Ин махсус поездига оддий халқ вакиллари ва журналистларни таклиф қилди.

Президент ўзига ажратилган ва махсус хавфсизлик ва қулайликларга эга бўлган вагондан чиқиб, оддий халқ вакиллари билан тушлик қилди. Менюда корейсча ланчбокс.

Биргаликда овқатланиш Корея маданиятининг энг қизиқ элеменларидан биридир. Бу яқинлик, ҳамфикрлик, дўстлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, энг муҳим ва ҳал этилиши мураккаб бўлган масалаларни корейслар биргаликда тушлик ёки кечки овқат пайтида самимий муҳокама қилишни ҳуш кўришади.

Айнан таом пайтида сиз ўзингиздан ёши ва лавозими юқори инсонларга ҳар хил иерархик ва бюрократик қолиплардардан чиқиб, ўз саволингизни эркин беришингиз мумкин.

Поездда ҳам шундай бўлди. Вазиятдан қулай фойдаланган ўқитувчилар президетдан ўз мактаблари ўқувчиларига салом йўллашини илтимос қилди. Президент ҳам эринмасдан ҳар бир мактаб ўқувчиларга салом йўллади.

<KTX에서 생긴 일> 이번역은 평창올림픽으로 향하는 강릉역입니다

<KTX에서 생긴 일> 이번역은 평창올림픽으로 향하는 강릉역입니다12월 22일 개통을 앞 둔 서울-강릉 KTX '경강선'문재인 대통령이 '2018평창 동계올림픽 입장권 인증샷 이벤트'에 당첨된 분들과 함께 강릉행 KTX에 올랐습니다.강원도 특산물과 나물밥이 담긴 도시락(청와대 밥 보다 맛있다는 ^^;)을 함께 먹으며 평창동계올림픽에 대한 기대감을 나누는 즐거운 시간을 보냈습니다. 문재인 대통령은 기차 안에서 평창동계올림픽 주관 방송사인 NBC와의 인터뷰를 가지고 평창올림픽, 평창올림픽을 열심히 홍보하기도 했습니다. 강릉행 KTX안에서 생긴 일들, 비하인드 컷 공개합니다.

Опубликовано 대한민국 청와대 19 декабря 2017 г.

Отабек Жўраев тайинлади.