Сеулда стрессдан халос бўлишнинг антиқа усулини ўйлаб топишди. Стрессдан қийналаётганлар учун «Ғазабхона»лар ташкил этилди.

Махсус жихозланган хонага келиб исталган буюмни зарб билан уришингиз ёки синдириб ташлаб аламдан чиқишингиз мумкин. Бошлиғидан жаҳли чиққанлар учун эса инсонлар макети ҳам тайёрлаб қўйилган. Мижозлар бу макетни бошлиғим деб тасаввур қилиб ҳохлаганча дўппослаши мумкин.Замониавий корейслар иш вақтидаги юкламадан энг кўп азоб чекувчи халқлардан биридир. Иқтисодчилар буни Корея иқтисодининг шиддат билан ўсиши оқибатида инсон капиталига етказилган руҳий зарар сифатида талқин қилишади. Психологлар эса ўз жонига суиқасд қилиш энг юқори бўлган давлатда организмда йиғилган салбий энергияни шундай йўл билан чиқаришни қўллаб-қувватламоқда. Хатто университетларда жаҳлни бошқариш (anger management) ва ҳиссиётлар интеллекти (emotional intelligence) устида тадқиқотлар қилиш урф бўлган. Бундай ташкил этилган махсус дўконлар эса стрессдан толиққан халқ орасида бир зумда оммалашиб кетди.

Битта сеанс нархи сиз бузадиган ва синдирадиган жиҳозлар қимматлигига қараб 30$ дан бошланади.

Отабек Юлдашев