Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбари, ўтган йиллар давомида тизимни коррупция ботқоғига ботириб юборган Улуғбек Назаров яна тизимга қайтди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг Япониянинг «Uno corporation» компанияси раҳбари Масаки Уно бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани тўғрисидаги хабар гувоҳлик бермоқда.

Хабарда Улуғбек Назаров Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари ўринбосари сифатида келтириб ўтилган. Шунингдек, Mehnat.uz сайти берган суратларда ҳам Назаровни кўриш мумкин. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Улуғбек Назаров билан бир вақтда ишдан ҳайдалган 15 нафар коррупционерлар ҳам қайтиб, агентликни ислоҳ қилишда иштирок этган мутахассис ишдан олинган.

Улуғбек Назаровнинг Агентликда пайдо бўлиши кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, жумладан йиллар давомида у раҳбарлик қилган тизим сабабли Жанубий Кореяда ишлаш имкониятига эга бўлолмай юрган ўзбекистонликларнинг шубҳа ва гумонларини кучайтирмоқда. Яна порахўрлик куярканда, деган саволни бермоқда.

Биз ҳам ушбу гумонда қолган ҳолда Ўзбекистонда кузатилаётган сўнгги ўзгаришлар, жумладан коррупция, порахўрлик, таниш-билишчиликка қарши жиддий кураш олиб борилаётганидан умид қилган ҳолда Назаров аввалгидек очиқчасига халқнинг устидан кулмайди, деб қоламиз.