Тошкентдаги Корея таълим маркази корейс тилини ўрганаётган мактаб, академик лицей ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари учун ёзги семинарда иштирок этиш имконияти ҳақида эълон қилди.

Семинар 2018 йилнинг 10 июлидан 20 июлигача давом этади. Унда дунёнинг 62 мамлакатидан 120 киши қатнашади. Хусусан, Ўзбекистонда 4 киши – 3 нафар лицей ва коллеж ўқувчиси ҳамда бир нафар ОТМ талабаси иштирок эта олади.

Ташкилотчилар авиачипталар (бориш-келиш), яшаш ва суғурта харажатларини қоплайди. Иштирокчи эса корейс визаси (консуллик тўлови) харажатларини тўлаши керак.

Семинарда:

– Корея маданияти, иқтисодиёти ва тарихи ҳақида маърузалар (ингли тилида);

– Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатни бирлаштириш қўмитасига расмий ташрифлар;

– Корея университетлари билан танишув;

– Диққатга сазовор жойларга саёҳат (Кёнгжу шаҳри, Кёнбоккун саройи, Ўрта Осиё музейи);

– Маданий тадбирлар (NANTA, ҳанбок ,фольклор қишлоғи);

– Йирик корпорацияларга ташрифлар (Ҳенде, POSCO)

– Корейс оиласига жойлашув (ҳоум стей);

– Телевидение ва кўнгилочар боғга ташрифлар ўрин олган.

Ҳужжатлар 5 мартдан 16 мартгача топширилади (Таълим маркази 201-хона).

Маълумот учун телефон рақамлари: (871) 291 81 82 (ички 116)

Инглиз тили ва корейс тилидан билим даражасини аниқлаш учун суҳбат 27 март куни (15:00) бўлиб ўтади

Дастурда қуйидаги номзодлар иштирок этиши мумкин:

– Коллеж ва лицей ўқувчилари, институтлар талабалари;

– 10- синф ўқувчилари;

– Корея Таълим маркази тингловчилари.

Талаблар: бир вақтда инглиз ва корейс тилларини билиш.

Керакли ҳужжатлар:

– паспорт ксерокопияси;

– Word ёки 한글 форматида тўлдирилган анкета. (Анкетада электрон почта тўғри тўлдирилиши керак, семинар ҳақидаги маълумотлар электрон почталарга юборилади).

※Guardian’s Name (Ота-онасининг ИФШ)

Recommender’s Name (Корейс тили ўқитувчи ИФШ)

– сертификатларнинг мавжудлиги маъқулланади.

Тўлиқроқ маълумотлар Корея элчихонаси қошидаги Таълим маркази расмий сайтида.