Сежонг университети ҳар йили аниқ ва техник фанлар йўналишларда MA/PhD грантларига талабалар ўртасида саралаш (интервью) эълон қилади.

Бу йил ҳам шундай саралаш интервью Ўзбекистонда ташкил этилмоқда. Грант асосида ўқишга кирганларга университет томонидан ўқиш контракт пуллари тўлиқ қопланади ва ўқиш давомида ҳар ойлик стипендия толаб борилади (одатда 800$ дан 1200$ гача);

Грант номзодларига қўйиладиган асосий талаблар ҳар бир грант бўйича алоҳида берилган

Интерю ўтказиладиган сана: 30 март куни эрталаб соат 9:30 дан 16:30 гача (Тошкент ш);

Интервью ўтказадиган профессорлар сони: 3 киши.

Интервью ўтказиш режалаштирилган талабалар сони: тахминан 100 киши

Интервью асосида танлаб олинадиган йўналишлар сони: 17 та (ҳар бир йўналишга 1 тадан 3 тагача талабалар танлаб олиниши мумкин;

Танлов натижалари интервью ўтказилгандан кейин бир ой муддатда эълон қилинади.

Интервьюга номзодлар қуйидаги линк орқали дастлабки саралашга ариза топширишлари мумкин. Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодларга эмаил орқали интервью вақти ва жойи ҳақида батафсил маълумот юборилади.

Отабек Жўраев.