Сеул мэрияси сўнгги ўн йилда Жанубий Кореяни қамраб олган меҳнаткашлик эпидемияси билан курашга йўналтирилган янги чорани таклиф қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz хорижий ОАВга асосланиб. Энди жума кунлари Сеулдаги офислар ишчиларининг компьютерлари мажбуран ўчирилади.

Мазкур ташаббус 30 март кунидан бошлаб амалга оширилади ва у уч босқичдан иборат бўлади. Дастлаб компьютерлар ўчириладиган вақт 20:00 этиб белгиланса, кейинроқ – 19:30, ундан кейин эса 19:00 этиб белгиланади.

Сеул мэриясида тажриба барча ишчиларга нисбатан қўлланиши таъкидланди, фақат «фавқулодда ҳолатлар»гина бундан мустасно.

Шуниси диққатга сазоворки, маҳаллий хизматчиларнинг 67 фоизи дастурга тест жараёнини киритмасликни сўраган.

Бундан аввалроқ Жанубий Кореяда туғилишлар сонининг ортиши учун иш вақти қисқартирилган эди. Жанубий Корея Миллий ассамблеяси ҳафталик иш соатини 68 дан 52 соатгача қисқартириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Ушбу қонун мамлакатда туғилишлар сонининг ортишига ёрдам бериши кутилмоқда.

18 ёшгача бўлган фуқаролар эса эндиликда 40 соат ўрнига 35 соат ишлашлари мумкин. Жанубий Корея иқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг фикрича, янги қонун иш берувчиларга йилига 11 миллиардга тушади.

Қонун июль ойида кучга киради ва асосан йирик компанияларга тегишли. Иш соатларини камайтириш ташаббуси президент Мун Чжэ Индан чиқди. Янги президент йил бошида энг кам иш ҳақини 16 фоизга оширган эди.