Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳани имзолади, улар давлат раҳбарига кетма-кет икки муддат давомида лавозимини эгаллаш имконини беради.

«Рёнхап» хабарига кўра, Жанубий Корея етакчиси қонун лойиҳасига ўз имзосини электрон шаклда қўйган, сабаби БААда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мун Чжэ Ин маҳаллий сайловлар вақтида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини референдумга олиб чиқиш таклифини берганди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасига кўра, давлат раҳбари кетма-кет икки муддат давомида ўз лавозимини эгаллаши мумкин, шу билан бирга, бу ваколатлар муддати ҳозирги беш йилдан тўрт йилга камайтирилади.