Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлиги 5-16 март куни Кореяда ишлаш учун корейс тилидан имтиҳон топшириб, муваффақиятли ўтган фуқаролар 27-28 март кунлари ишлаб чиқариш, қурилиш, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик бўйича иш тажрибаси, малака оширгани тўғрисидаги сертификат ва дипломларни топширишлари мумкинлигини маълум қилди.

Шунингдек, номзодлар 2-босқичдаги «тажриба синовлари» (skill test) тестини топшириб, балли системадан ўтишлари, яъни балли рейтингдан жой олишлари керак.

Агентликнинг маълум қилишича, номзодлар қўшимча балга эга бўлиш учун ИХТИЁРИЙ равишда ЛАЁҚАТ тестларини топширишлари мумкин. Эътиборлиси шундаки, 1-босқичдан муваффақиятли ўтган фуқаролар орасидан фақатгина юқорида саналган соҳалар бўйича сертификат ёки дипломлари бўлган номзодларгина ЛАЁҚАТ тестларида қатнашишлари мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси, тил ўрганганлик ҳақидаги сертификат, профессионал лицензиялар (бухгалтерия, тиббиёт, фармацевтика ва адвокатлик) қабул қилинмайди.

Академик Таълим: Фақат ишлаб чиқариш саноатига тегишли таълим ҳисобга олинади ва қўлланиладиган саноатга алоқаси бўлмаган мутахассисликлар қабул қилинмайди. Юборувчи ташкилот (ТМММА) олий ўқув юртлари сифатида расман тасдиқланган коллеж ёки университетларнинг стандартларини яратиши керак. Мисол учун, тиббиёт, ҳамширалик, бухгалтерия ҳисоби, ишлаб чиқариш саноати учун аҳамиятга эга эмас.

◈ Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Кореянинг иш излаётганлар рўйхатига киритилади, лекин бу иш билан таъминланишга кафолат бермайди.

◈ Агар номзодлар тиббий кўрикдан ўта олмасалар ёки чет давлатда ноқонуний қолганликлари аниқланса, улар ишга жойлашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадилар.

◈ Агар наркотик моддаларга топширилган анализлар ижобий чиқса Корея Республикасига келган фуқаро, ватанига қайтарилиши мумкин.

◈ Э-9 визаси ва Э-10 визаси билан бирга бўлиш муддатини бирлаштирган ҳолда, 5 йилдан ортиқ муддатга яшаш рухсати бўлмаган шаҳслар.

◈ Барч лаёқатлилик тестига қатнашувчилар ҳужжатларни тўлиқ ва вақтида тақдим этишлари шарт.