Корея Республикасининг Тошкентдаги ўқув маркази 2019 йил 7 июлда 65- халқаро корейс тили бўйича билим даражасини текширув имтиҳони (TOPIK) ўтказилишини эълон қилди.

Имтиҳонда қатнашиш учун онлайн аризалар 3 март, душанба куни 00:01 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ушбу имтиҳонни барча хоҳловчилар корейс тилидан ўз билим даражасини текшириш мақсадида иштирок этишлари мумкин. Синов натижалари Корея Республикасига грант учун ҳужжатлар топшириш имконини беради.

Имтиҳон Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг Ўқув марказида ўтказилади. Унда қатнашиш учун Топик I учун 700, Топик II учун 700 киши ариза топшира олади. Қайд этаётган одамлар сони максимал даражага етганда, интернетга қайд қилиш айтилган муддатдан олдинроқ тугатади.

Онлайн рўйхатдан ўтгандан сўнг 2019 йил 11-19 март кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар (тушлик вақти 12:00~13:30) тўловларни амалга ошириш лозим.

Имтиҳон рақами Тошкентдаги Корея Республикасининг элчихонасига қарашли ўқув маркази, 1- қаватда берилади.

Интернетда қайд қилиниб, тўлов амалга оширилгандан кейин имтиҳон рақами олинади.

2019 йил 11 мартдан 19 мартгача Корея Республикасига қарашли ўқув марказида имтиҳон рақамини олиш (тўлов қилиш учун) мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 3. (мўлжал «Электроаппарат» заводи)

Имтиҳон рақамини олишга келмаганлар онлайн рўйхатдан ўтган бўлса ҳам, кейинги 66- имтиҳонга онлайн рўйхатдан маҳрум бўладилар.

Батафсил маълумотлар