Сеул шаҳар мерияси Сеул шаҳридаги университетларда таҳсил олаётган ҳорижлик талабалар учун 7 ҳафталик интерншип эълон қилади. Интерншип давомида талабалар Сеул шаҳар мерияси бўлимларидан бирида фаолият юритади.
Интерншип вақтида ойлик иш ҳақи тўланади ва тегишли сертификат берилади.

Бундай нуфузли ташкилотда интерншип қилиш келажакда иш топишингизда катта ёрдам беради. Шунинг учун ўзбекистонлик талабалар кўпроқ ариза топширса яхши бўларди.

✅ Интерншип муддати: 6.07 – 21.08.2020
✅ Ариза топшириш муддати 5.06.2020
✅ Жами 29 киши олиниши режалаштирилган.

Батафсил маълумот ва шартлари ҳақида қуйидаги линк орқали маълумот олишингиз мумкин: