26 майдан бошлаб Корея Республикаси жамоат транспортида мажбурий ниқоб тақиш бошланди. Эртадан эса самолёт йўловчилари ҳам ниқоб тақишлари керак бўлади.

Бу ҳақда 25 май куни Табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар ва фалокатларга қарши курашиш марказий штаб-квартираси маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус инфекцияси тарқалганидан сўнг ҳокимият жамоат транспортида юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича чораларни кучайтирди. Аммо ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли одамлар ниқобларни камроқ тақишни бошладилар ва шу асосда улар ниқоб режимини жорий этишга қарор қилишди.

Шу вақтга қадар Сеул, Бусан ва Дегу каби шаҳарларда шунга ўхшаш режим жорий этилган эди.
Жанубий Корея расмийлари жамоат транспорти ҳайдовчиларига ҳам ниқоб кийишни мажбур қилади, акс ҳолда улар маҳаллий ҳокимият томонидан жаримага тортилади.

Ҳайдовчилар ниқобсиз йўловчиларга транспортдан фойдаланишни тақиқлашлари мумкин. Амалдаги қонунга кўра, автобус, такси ва поезд ҳайдовчилари ҳеч қандай сабабсиз йўловчиларни ташишдан бош тортмасликлари керак. Аммо бу сафар расмийлар вақтинча ушбу қонун кучини бекор қилди.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, 27 майдан бошлаб ушбу тартиб барча ички ва халқаро рейсларда ҳам жорий этилади.

Бош штабнинг қайд этишича, «Бундай сиёсат коронавирус тарқалишининг олдини олади ва жамоат транспортидан эркин фойдаланиш имконини беради«.

манба