Жанубий Корея 1 июндан аввал рўйхатга олинган чет эл фуқароларининг мамлакатга такроран кириш шартларини кучайтиради.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда рўйхатга олинган чет элликлар аввалдан такроран кириш учун рухсат олиши ва коронавирус тести натижаларини тақдим этиши лозим.

Ҳозирда рўйхатга олинган чет элликларга чиқиб кетганига бир йил тўлмаган бўлса, такроран кириш учун рухсатнома олиш шарт эмас. Бироқ кейинги ойдан бошлаб олдиндан рухсатнома олиш мажбурий бўлади.

Дипломатия (A-1), давлат хизмати (A-2), битим (A-3) ва этник корейслар (F-4) визаларига эга чет эл фуқароларига эса рухсатнома олиш талаби қўйилмайди.

Корея Республикасига такроран киришга рухсатномани Иммиграция марказларига (аэропортлар ва портлар) ташриф вақтида олиш мумкин. Адлия вазирлиги инюнь ойи ўрталарига рухсатнома олиш тўғрисида онлайн ариза топшириш учун «HiKorea» (www.hikorea.go.kr) хизматини ишга туширади.

Бундан чет эл фуқароси коронавирус тести натижаларини тақдим этишлари шарт.

Тест эса киришга 48 соат ичида топширилган бўлиши лозим. Корейс ёки инглиз тилидаги ҳужжатда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги, ташҳис топширилган кун ва шифокорнинг исм-шарифи кўрсатилган бўлиши керак.

манба