27 май куни Жанубий Корея мактабларида дарс машғулотларининг иккинчи босқичига старт берилди, 2,37 млн нафарга яқин ўқувчилар охирги уч ой ичида биринчи марта таълим муассасаларига ташриф буюрди.

Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур қарор коронавирус пандемияси қачон тугаши номаълум бўлгани сабабли қабул қилинди.

Вазирликнинг қайд этишича, катта мактабларнинг иккинчи синф, ўрта мактабларнинг учинчи синф, бошланғич мактабларнинг биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари дарс машғулотларини бошлашди. Шу билан бирга, болалар боғчалари ҳам фаолиятини қайтадан бошлади.

Ўқувчилар тўпланишининг олдини олиш учун ҳукумат таълим муассасаларига масофавий ва оддий таълим режимини аралаштириш ёки иккинчи сменани жорий этишни тавсия қилди. Катта мактабларнинг учинчи синф ўқувчиларидан ташқари, қолган ўқувчилар ҳафтасига икки ёки бир кун мактабга борадилар.

Бундан ташқари, мактабларда бошланғич мактабларнинг биринчи ва иккинчи синф ўқувчиларига ғамхўрлик кўрсатилади. Болалар боғчалари ҳам дарслардан кейин боларга қараб туриш хизматларини кўрсатади.

Коронавирусга чалинишдан қўрққан ўқувчилар масофавий таълимни танлашди.

Мактабларда машғулотларни қайтадан бошлашдан аввал Таълим вазирлиги COVID-19 вируси юқишининг олдини олишга йўл қўймаслик мақсадида ўқувчиларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш бўйича тавсияларни қайта кўриб чиқди. Мактаблар ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига асосий санитария меъёрларига, жумладан, мажбурий ниқоб тақиш, қўлларни тез-тез ювиш ва одамлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш каби қоидаларга қатъий риоя этиш кўрсатиб ўтилди.

Аввалроқ мамлакат президенти Мун Чжэ Ин Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида «мактабларда машғулотларнинг бошланиши ҳар кунлик карантин самарадорлигини кўрсатишини» маълум қилган эди.

манба