Жанубий Кореяда кексалар орасида қашшоқлик жиддий ижтимоий муаммо(ми)? 

Жанубий Кореядаги кекса одамлар учун пенсия нафақалари бошқа демократик давлатлар билан солиштирганда жуда қониқарли деб бўлмайди. Чунки, 65 ёшдан ошган кексаларнинг ярими нисбатан қашшоқликда умргузоронлик қилишади. Ушбу кўрсатгич ИҲРТ – Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти мамлакатларидаги ўртача 13 фоиздан деярли тўрт баравар кўп.

Корея ҳукумати тезкор иқтисодий ривожланиш учун ҳаракат қилганлиги сабабли, 1970-1980 йилларда ижтимоий фаровонлик муҳим ташвиш эмас эди. Сиёсатчилар ижтимоий ҳимоя ўрнига ота-онага ғамхўрлик, оилапарварлик ва муҳтожларга кўмак ғояларини ўзида мужассам этган Конфуций ғояларига таяниб, уни кўпроқ тарғиб қилар эдилар.

Шундай қилиб, Жанубий Кореяда кексалар орасида қашшоқлик жиддий ижтимоий муаммога айланди. Бундан ташқари, ҳукумат томонидан (марказий, штат ва маҳаллий ҳокимликлар, шу жумладан ижтимоий таъминот жамғармалари) Жанубий Кореяда ялпи ички маҳсулотга ажратилган давлат харажатлари ИҲРТга аъзо мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичини ташкил этди.

Шу ўринда “Жанубий Кореяда ўз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилувчи ташкилотлар йўқми” деган, ҳақли савол туғилиши шубҳасиз. Албатта мавжуд, бироқ…

Ижтимоий ҳимоя дастурлари

New publications of the EU Social Protection Committee - EAPN

Миллий тиббий суғурта Жанубий Кореяда 1977 йилда жорий этилган. 1989 йилга келиб Жанубий Кореяда универсал тиббий суғурта пайдо бўлди. Бундан ташқари, Жанубий Кореядаги бошқа ижтимоий суғурта дастурларига саноатдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта (1964 년 한국 최초의 사회 보험 프로그램 인 IACI – Жанубий Кореянинг 1964 йилдаги биринчи ижтимоий суғурта дастури) ҳамда иш билан таъминлаш суғуртаси (EI 날짜 1995) киради.

Албатта, Жанубий Кореядаги сўнгги тенденция ижтимоий таъминот харажатларини кўпайтиришдан иборат бўлганлиги қайд этиш лозим. Жумладан, 1990 йилдан 2007 йилгача Жанубий Корея ҳукуматининг ижтимоий фаровонликка сарфлаган харажатлари йилига 11 фоиздан ўсиб борди. Бироқ бу кўрсатгичлар ИҲРТга аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсатгич, деб бўлмас эди.

Ижтимоий ҳимоянинг бугунги аҳволи

Жанубий Кореяда фаровонлик харажатлари 2007 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 7,6 фоизни ташкил қилди. Бу ИҲРТга аъзо давлатлар орасида ўртача 19 фоизни ташкил этарди.

Жанубий Кореядаги асосий ижтимоий ҳимоя дастури – бу мамлакат аҳолисининг 3 фоизинигина қамраб оладиган BLSP – Рухсат этилган активлар хавфсизлиги дастури (자산 수준 보안 프로그램), камбағалликда истиқомат қилувчи Жанубий Кореянинг 15 фоиз аҳолисининг бешдан бир қисмини қамраб олди халос. 2001 йилда яна бир ижтимоий дастур – NBLSS (국가 생계 지원 시스템) ҳаётни қўллаб-қувватлаш миллий тизими амалиётга жорий этилди. Бироқ, ушбу ҳолатда ҳам 2011 йилда оилавий имтиёзлар Жанубий Кореянинг ялпи ички маҳсулотнинг бор-йўғи 0,5 фоизига тенг эди. Бу кўрсатгич эса, ИҲРТга аъзо давлатларнинг ўртача даражаси бўлган 2,2 фоиздан анча паст эди.

Жанубий Кореядаги пенсия таъминоти 1988 йилда жорий этилган бўлиб, Миллий пенсия хизмати томонидан бошқарилади. Маълумотларга кўра, 2002 йилда 60 ёшдан ошган кореяликларнинг атиги 6,5 фоизи давлат пенсиялари олишга муваффақ бўлишган. Қолганлар эса, фарзандларининг қаромоғида ёки уйда бажариладиган майда тадбиркорлик фаолияти билан кун кечиришга мажбур бўлган.

Нақд тўловлар кўринишида давлат томонидан ижтимоий таъминот харажатларининг чорак қисми аҳолининг энг камбағал 20 фоизига тўғри келади. Бу эса Жанубий Корея аҳолиси ўртасида тенгсизликнинг ўсишига ёрдам берди. Жанубий Кореянинг солиқ ва ижтимоий хавфсизлик тизими ИҲРТга аъзо барча давлатлар ўртасидаги тенгсизликни камайтиришда энг суст мамлакатлардан бирига айланишига сабабчи бўлди.

BLSP ижтимоий ҳимоя дастурининг мураккаб мезонлари

Жанубий Кореяда яшаш тарзини қўллаб-қувватлашнинг асосий дастури BLSP мутлақ қашшоқликда бўлган одамларга уй-жой ва таълим олиш каби пул ва бошқа имтиёзларни тақдим этадиган ижтимоий ҳимоя тизими ҳисобланади. У 1999 йилда “Тирикчиликнинг миллий хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қабул қилинган.

2011 йилда, қарийб 1,4 миллион киши BLSP дастури орқали ижтимоий ҳимояга олган. Уларнинг 380 минг нафарини қариялар ташкил қилган. Бу ўша пайтда 65 ёшдан ошган корейс аҳолисининг атиги 6,3 фоизини ташкил этган. Ушбу дастурнинг мураккаб мезонлари сабаб, аксар қариялар сўралган талабларни бажара олишмаган. Яъни дастурда қатнашиш учун киши ўз оила аъзоларидан ёрдам ололмаслигини исботлаши ва ўз активларини даромад мезонларига киритиши лозим бўлган. Бу эса кўплаб кексаларнинг дастурдан четлатилишига олиб келган. Аммо дастур 2003 йилдан буён танлов мезонларини енгиллаштириш борасида қатор ижобий қарорлар қабул қилган. Жумладан, дастур 2008 йилда кексаларга узоқ муддатли тиббий суғуртани таклиф этган.

Асосий қарилик пенсияси

Гендерная статистика — Asosiy

2008 йилда Кореяда кекса ёшдаги асосий пенсия жорий қилинди. Ушбу нафақа Миллий пенсия тизимига ҳисса қўшган ишчиларга тўланиши мўлжалланган бўлиб, 2012 йилда минимал яшаш миқдорининг атиги 16 фоизини ташкил этар эди. Бироқ мазкур ижтимоий ҳимоя маблағлари тўлови фақатгина 2014 йилга келиб узайтирилди ва ойлик фойда 179 долларни ташкил этди. Ва ўша йилдан бошлаб дастурдан 4,9 миллион киши пенсия ола бошлади.

Жанубий Кореяда кекса ёшдаги пенсия таъминоти

60 ёшдан 65 ёшгача бўлган ва даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланадиган одамларни қамраб оладиган “фаол кекса ёшдаги пенсия” тизими шакллантирилган бўлиб, бу корейс оқсоқолларининг қарийб 60 фоизи ўртача даромадларининг 5 фоизини яъни 90 000 корея вони (КРW) олиш ҳуқуқини берарди.

Яшаш тарзини қўллаб-қувватлашнинг миллий асосий тизими (НБЛС) бу давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган тизим бўлиб, оилавий таъминот ололмайдиган ва даромади миллий камбағаллик чегарасидан паст бўлган қариялар учун кафолатланган даромадни таъминлайди. Ушбу тизим 2000 йилда Жанубий Кореянинг ҳукумати томонидан ишсизлик ва камбағалликнинг кучайиши туфайли жорий этилган.

Корея ҳукумати тезкор иқтисодий ривожланишга эътибор қаратди; ижтимоий ҳимоя дастурлари ҳукумат томонидан етарлича эътиборни жалб эта олмади, бу эса ижтимоий таъминотнинг ёмонлашувига олиб келди. Яшаш тарзининг асосий миллий тизими олдинги пенсия дастурига нисбатан қашшоқлик миллий стратегиясини қайта кўриб чиқди. 2000 йилда 1 кишидан иборат хонадонда яшаш учун энг кам харажат 324.0 Корея вонини (КРW) ташкил этди ва 2005 йилга келибгина 401. 4 Корея вонига (КРВ) кўтарилди.

Миллий пенсия тизими фаолияти

Миллий пенсия тизими – 1988 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган давлат пенсия тизими ҳисобланиб, у Кореянинг ижтимоий таъминот дастурларининг бир қисмидир.

Амалдаги пенсия тизими:

  • мактаб ўқитувчилари учун;
  • иш стажига эга бўлмаган фуқаролар учун;
  • давлат ташкилотларида фаолият юритган ва ҳарбий фахрийлар учун;
  • хусусий суғурта жамғармасига ва имтиёзга эга кексалар каби тўртта тоифага бўлинади.

Ушбу тизим 1986 йилда Миллий пенсия тизими актида тузилган. Бир киши нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлиши учун улар камида 61 ёшда, мактаб ўқитувчилари учун камида 10 ёшда бўлишлари талаб этилади. Эрта нафақани қисқартиришга 56 ёшида эришиш мумкин.

Ҳозирги вақтда қарияларнинг атиги 29 фоизи Миллий пенсия схемасидан пенсия олади. Миллий пенсия схемаси билан боғлиқ долзарб муаммолардан бири шундаки, барча пенсионерлар ўн йиллик бадални тўламаганликлари сабабли нафақадан фойдалана олмайдилар.

Жанубий Кореянинг пенсия тизими кекса ёшдаги одамларга, оилалари ва асосий боқувчисининг ўлимидан азият чеккан одамларга имтиёзлар бериш ва давлатни барқарорлаштириш учун яратилган.

Миллий пенсия тизими кўплаб одамларга имтиёзлар берадиган асосий ижтимоий ҳимоя тизимидир. Уни олиш ҳуқуқи даромадга боғлиқ эмас. Миллий пенсия тизими суғурталанган шахсларнинг тўрт тоифасига бўлинади – иш жойида суғурталанган, индивидуал суғурта қилинган, ихтиёрий суғурта қилинган ва ихтиёрий равишда доимий суғурталанган шахслар тоифасига. Бу суғурталар ўз навбатида пенсия тўловига ҳам таъсир кўрсатади.

18 ёшдан 59 ёшгача бўлган ходимлар иш жойида пенсия таъминоти асосида қамраб олинади ва бу умумий ойлик даромадининг 4,5 фоизини ташкил қилади.

Жанубий Корея 2025 йилга келиб “Гипер қариш” жамиятига эришади(ми)?

Next year, South Korea will have more elderly people than children ...

2000 йилда, Жанубий Корея қариган жамият мақомини сақлаб қолди, унда кекса одамларнинг улуши 7 фоизга етди.

Жанубий Корея ҳукумати корейс жангчиларининг туғилиш даражаси пастлиги сабабли қисқариши кутилаётганлигини эълон қилди. Шу боис, аҳолини демографик режаси эълон қилинди. Корея миллий статистика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Жанубий Корея 2025 йилга келиб “Гипер қариш” жамиятига эришади.

Таълимнинг таъсири

Жанубий Кореядаги ёшлар никоҳни кечиктиришга мойиллигини намойиш этишмоқда, бу эса туғилишнинг пасайишига олиб келади. Никоҳнинг кечикишининг сабаби 25 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар орасида ишсизлик муаммоси мавжудлигида. Таълимнинг юқори даражаси рақобатдош меҳнат бозорини яратди. 2003 йилдан бери бакалавр даражаси ёки ундан юқори бўлган ёшларнинг улуши атиги 30 фоиз бўлган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 41 фоиздан ошди.

Бугунги кунга келиб, Жанубий Корея ёшларининг (15-29 ёш) ишсизлик даражаси 9,5 фоизга етган. Бандлик даражаси эса, 40 фоиздан кам эканлиги маълум бўлди. Шунга қарамай, меҳнат бозорида олий маълумотларнинг кенгайиши кутилмаяпти, чунки Жанубий Кореянинг меҳнат бозори сўнгги 30 йил ичида 60 фоиз кексаларни ташкил қилган.

Жанубий Кореяда қанча пенсия олишади?

Жанубий Кореяда пенсионерларнинг 202 минг нафари 890 доллар (1 млн. вон), 7 487 минг нафари эса 1 334 доллар (1,5 млн. вон)дан юқори пенсия олади.

2018 йилнинг январидан бошлаб, яъни мамлакатда пенсия хизмати ташкил этилганига роппа-роса 30 йил тўлганлиги муносабати билан илк маротаба 1 778 доллар(2 млн. вон)дан юқори пенсия тўлана бошланди. Бироқ энг ажабланарли жиҳати шундаки, 2019 йил январь ойига охирига келиб бу миқдорда пенсия олувчиларнинг сони бор йўғи 22 нафарни ташкил этган. “National Pension Service” хабарига кўра, бу кўрсатгич 2018 йил декабрь ойида атиги 10 нафарни ташкил қилган.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда 2020 йил январь ойидан бошлаб миллий нафақа ойига ўртача 1870 вон миқдорида оширилди.

Абдулла Чимирзаев Arirang.uz учун тайёрлади.