Агар сиз Жанубий Кореяга ишлаш учун ёки истиқомат қилиш учун бормоқчи бўлсангиз, албатта солиқчилик тизими билан яқиндан танишиб олишингиз лозим. Чунки, агар сиз Жанубий Кореяда бир йилдан кўпроқ истиқомат қилсангиз, солиқ тўлашингизга тўғри келади. Шунинг учун Жанубий Кореяга боришдан олдин у ернинг солиқчилик тизими, солиқ имтиёзлари ва бошқа тўловлари билан яқиндан танишиб олганингиз маъқул.

РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ

Жанубий Корея 1950 йилдаги Корея урушидан сўнг, 1960 йилларнинг бошларигача Зимбабве ёки Ангола каби қашшоқ давлат қаторида эди. Бугунги кунда эса ушбу давлат аҳолисининг даромадлари Испания ёки Чехияникидан юқори бўлиб, дунёда Япония билан биргаликда инновацияларга энг кўп маблағ киритадиган дунёнинг ривожланган учта мамлакатлардан бири сифатида тан олинди. Хўш, у бу мавқега қандай эришди?

Япония ривожланиш моделидан илҳомланган Жанубий Корея стратегияси, давлат томонидан саноатга йўналтирилган катта кучга эга эди, давлатнинг иқтисодий соҳага аралашуви – саноат соҳаларини тўғри танлаб ривожлантириш чоралари орқали – ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва мураккаблаштириш учун зарур эди, шунинг учун 1960 йилларда саноатнинг асосий йўналишларида биринчи сектор устунлик қилди.

Кореяда ишлаб чиқилган иқтисодий ва саноат сиёсатлари қуйидагилар эди:

  • – стратегик соҳаларга чекланган вақт давомидаги божхона ҳимояси;
  • – саноат маҳсулотлари экспорти учун субсидиялар;
  • – арзон истеъмол кредитлари;
  • – маълум бир ҳашаматли товарларнинг ички маркетингини тақиқлаш;
  • – технологик таълимни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг айрим соҳаларида хорижий инвестицияларни тартибга солиш;
  • – ва албатта солиқ тушумларидан самарали фойдаланиш принциплари.

Албатта, ўзи қийин аҳволда кун кечираётган аҳолидан турли-туман солиқларни ундириш жараёнида кучли норозилик шаклланиши лозим эди. Бироқ аксар Жанубий Корея фуқаролари бирдамлик билан давлат сиёсатини қўллаб-қувватлади ва фуқаролик позициясини муносиб тарзда адо этди.

Тўғри, кўпгина мамлакатларда бўлгани сингари, солиқ қонунчилигининг асосий принциплари Жанубий Корея Конституцияда ҳам мавжуд эди. Хусусан, Корея Республикаси Конституциясининг 38-қисмида ҳар ким қонуний равишда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шартлиги тўғрисидаги қоида ҳамда 54-моддада ҳукумат давлат бюджетини ишлаб чиқиши ва унинг ижросини таъминлаши қайд этилганди. Бироқ оммавий равишдаги қаршилик шаклланган тақдирда “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги 125-134-моддаларда маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинмаган бўлар эди. Бу ҳам бўлса, аҳолининг давлат сиёсатини онгли равишда тўғри тушуниб, қабул қилганлигида дея эътироф этилади.

Жанубий Кореянинг икки босқичли солиқ тизими

Қизиғи, солиқ кодексида ҳар бир солиқ тури тўғрисидаги барча маълумотлар мавжуд бўлган баъзи мамлакатлардан фарқли равишда, Корея Республикасида ҳар бир солиқ бўйича алоҳида қонунлар шакллантирилган.

Масалан, Корея Республикасининг 1974 йил 21 декабрдаги миллий солиқлар тўғрисидаги асосий қонуни (2008 йил 26 сентябрдаги 9131-сонли қонун билан ўзгартирилган), Корея Республикасининг 1961 йил 8 декабрдаги маҳаллий солиқлар тўғрисидаги қонуни, 2008 йил 26 декабрдаги 9182-сонли қонун билан, Корея Республикасининг 1990 йил 31 декабрдаги “Таълим солиғи тўғрисида”ги қонуни (2014 йил 23 декабрдаги 12846-сонли қонун билан ўзгартирилган) ва бошқалар шулар жумласидан.

Таъкидлаш жоизки, Корея Республикасида миллий ва маҳаллий солиқларни ўз ичига олган икки босқичли солиқ тизими мавжуд.

Миллий ва маҳаллий солиқлар алоҳида турларга бўлинади. Умумдавлат солиқлари қуйидагилардан иборат:

  • – тўғридан-тўғри;
  • – билвосита солиқлар;
  • – давлат божлари.

Давлат солиқлари тўғрисида Корея Республикасининг Асосий Қонуни 2-моддасига кўра биринчи тоифали – мақсадли солиқлар сирасига қуйидагилар:

  • – шахсий даромад солиғи;
  • – корпоратив даромад солиғи,
  • – мерос ва совғалар солиғи,
  • – кўчмас мулк солиғи,
  • – олинган активлар
  • – олинган даромадларни қайта баҳолаш солиғи киради.

Иккинчи тоифали – умумий солиқларга эса қуйидагилар:

  • – қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);
  • – шахсий истеъмол солиғи;
  • – алкогол ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи,
  • – хавфсизлик солиғи;
  • – транспорт солиғи;
  • – энергия солиғи;
  • – атроф-муҳит солиғи;
  • – таълим солиғи,
  • – штамп солиғи;
  • – қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун махсус солиқлар киради.

Юқоридаги биринчи ва иккинчи тоифали солиқлар ҳам яна бўлинади. Яъни, Корея Республикасининг “Маҳаллий солиқлар тўғрисида” ги қонунининг 5-6-моддаларига биноан, маҳаллий солиқлар, шаҳар солиғи, вилоят солиқлари, катта ва кичик солиқларга бўлиниб кетади.

Корея Республикасининг солиқ тизими

Корея Республикасининг 2015 йил статистикаси шуни кўрсатадики, солиқ тушумларини умумий ҳажмида миллий солиқлардаги улуши 80,2 фоизни, маҳаллий солиқларнинг улуши эса 19,8 фоизни ташкил этади.

Умумдавлат солиқлари таркибида энг катта улуш қуйидагилар:

  • – Қўшилган қиймат солиғи 23,6 фоизни,
  • – юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи 11,8 фоизни,
  • – шахсий даромад солиғи 18,6 фоизни ташкил этади.

СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Business Tax: Business Tax Korea

Солиққа тортиш тамойиллари – ҳар қандай мамлакатнинг солиқ тизимида муҳим ўрин тутади, чунки бу солиқ кодексида, солиқ қонунчилигининг манбаи бўлган қонунларда ҳам мустаҳкамланган йўналтирувчи ғоя ва хатти-ҳаракатларнинг асосий қоидаси ҳисобланади.

А. Смит томонидан ёзилган “Халқлар бойликларининг табиати ва сабабларини ўрганиш” асарида биринчи навбатда солиққа тортиш тамойиллари шакллантирилган. У адолатлилик, аниқлик, солиқни тўлашда тўловчига қулайлик ва тежамкорлик каби тамойилларга урғу берган.

Жанубий Корея Республикаси солиқ сиёсати ҳам юқоридаги принципларга мурожаат қилади, аммо бошқа тамойиллар йўқ эмас. Масалан, даромад олиш учун бирон-бир фаолиятни амалга оширадиган жисмоний шахсга солиқ мажбуриятини юклаш принципи.

Яъни агар жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини сохта ном остида амалга оширган бўлса ҳам, солиқ тўлаши шарт. Ва бу ҳолатни Корея халқи солиқ декларациясини топшириш принципи энг демократик ва самарали усули дея ҳисоблайди.

Бу ўринда ноқонуний фаолият олиб борган жисмоний шахс ўз солиқ ҳисоботи ва солиқ декларациясини солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиши лозим бўлади. Ушбу принцип фуқаролардан ўз мамлакатлари учун солиқ тўлаш тўғрисидаги ижтимоий фикрлаш ва тўғри тушунчага эга бўлиши шарти билан қўлланилиши мумкин. Яъни мазкур ҳолатда жисмоний шахсга маълум бир имтиёз тақдим этилади ёки ўз фаолиятини қонуний ташкил этиш учун муддат белгиланади.

Корея Республикасининг солиқ тизимида турли мамлакатларнинг кўплаб олимлари томонидан кўриб чиқилган, солиққа тортишнинг кўп тамойилларига қарамай, ушбу икки тамойил жуда муҳимдир. Бу қонунчиликда белгиланмаган бир хиллик ва солиққа тортмаслик принципидир.

Ушбу инсонпарвар тизимни амалиётга жорий этиш фикри билан чиққан Корея Республикасидаги турли университетларнинг солиқ ҳуқуқи бўйича профессорлари тушуниш мумкин. Чунки бу икки тамойил жамиятни сояда туриб, солиқ тўламай даромад топишга уринаётган шахслардан тозалайди ҳамда давлат даромадини ошишига сабаб бўлади.

Google ва YouTube ташкилотлари қанча солиқ тўлашади?

National Liberation Day of Korea 2019

Жанубий Корея ҳукумати видеоконтент билан шуғулланувчи интернет-провайдерларга 2020 йил январ ойидан бошлаб қўшимча солиқ солишни режалаштирмоқда. Ҳукуматдагиларнинг фикрича, бундай сервислар туфайли анъанавий оммавий ахборот воситалари аудиториясини, давлат эса солиқларни йўқотмоқда. Корейс иқтисодчиларининг ҳисоблашича, “YouTube”га эгалик қилувчи “Google” ўтган йили Жанубий Кореянинг ўзидан 4,5 млрд доллар ишлаган. Тўланган солиқ эса атиги 17 миллион доллар миқдорида бўлган.

Таъкидлаш ўринлики, 2019 йил 1 июлдан бошлаб, Google маҳаллий қонунларга мувофиқ Жанубий Кореядаги барча операцияларга 10 фоиз қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятини олган эди.

Ушбу солиқ жисмоний шахс мақомига эга бўлган барча мижозлари ва Google компаниянинг рўйхатдан ўтказиш рақамини тақдим этмаган юридик шахс мақомига эга бўлган мижозлар томонидан тўланади

“2020 йилда солиқ ислоҳоти тўғрисида”ги қонун

Савдо иқтисодиёти глобал макро моделлари ва таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, Жанубий Кореяда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2020 йил охирига қадар 10 фоизга етиши кутилмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида “2020 йилда солиқ ислоҳоти тўғрисида”ги қонун кўрсатилмоқда.

2019 йил 31 декабрда Корея “2020 йил солиқ ислоҳоти тўғрисида”ги қонунни қабул қилди, у 2019 йил 10 декабрда Корея Миллий Ассамблеяси томонидан қабул қилинди. 2020 йилги солиқ ислоҳоти, одатда 2020 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган молиявий йиллар учун кучга киради. Шу боис қонунлар бўйича аниқ кўрсатмалар берадиган ижроия қарорлар 2020 йил февраль ойидан амалга тадбиқ этилади.

Кореядан ташқарида рўйхатдан ўтган патентлар учун роялти солиқлари

Солиқ ислоҳоти 2020 йилда Кореядан ташқарида рўйхатдан ўтган, ишлаб чиқариш ёки Кореяда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ноу-хау, технологиялар ёки патент ҳуқуқларида мавжуд бўлган ҳар қандай тўловлар ушбу тўловларни қайта ҳисоблаш орқали Кореянинг манфаатларидан олинадиган даромади деб ҳисоблана бошланди. Кореянинг даромад солиғи тўғрисидаги қонунига биноан “бошқа шунга ўхшаш мулк ёки ҳуқуқлардан” фойдаланганлик учун роялти сифатида ушбу қоида 2020 йил 1 январда ёки ундан кейин амалга оширилган тўловларга нисбатан қўлланилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2020 йилги солиқ ислоҳоти тизимга янги қоидаларни олиб кирди. Жумладан, Кореяда жойлашган корхона Кореядан ташқарида рўйхатдан ўтказилган патентни бузганлиги учун патент эгасига товон тўласа, тўловнинг 16,5 фоизи ушлаб қолинади. Шу жумладан, 10 фоиз қўшимча солиқ ҳам 2020 йил 1 январдан кейин амалга оширилган тўловларга нисбатан қўлланилади.

Кўчмас мулк компаниясининг қимматли қоғозларини сотишда Кореядан олинган даромади

Democracy in the Time of COVID-19: South Korea's Legislative ...

Кўчмас мулк компаниясининг қимматли қоғозларини тасарруф этишдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш ҳуқуқини таъминлаш учун, 2020 йилги солиқ ислоҳоти, сабаб Корея билан солиқ шартномаси бўлган баъзи давлатлар билан ўзаро келишган ҳолда Корея томонидан сотиб олинган кўчмас мулк объектлари учун солиқ тўловларини янгилайди. Шунга кўра, Кореянинг кўчмас мулкка эгалик қилувчи компаниялари акцияларини тасарруф этишдан олинган даромад Кореянинг солиқ солинадиган манбаси ҳисобланади.

Ушбу тартиб резидент бўлмаган жисмоний шахслар ва корпорацияларга нисбатан қўлланилади.

“Ҳақоратли битимлар” учун янги талаблар

Кореянинг Халқаро солиқ муносабатларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги қонуни яъни Law for the Coordination of International Tax Affairs (LCITA) солиқ шартномаси бўйича эндиликда солиқ имтиёзини олиш ниятида ноқонуний битим тузган солиқ тўловчиларга нисбатан “шакли тўлмаган” тамойили асосида солиққа торталди.

2020 йилги солиқ ислоҳотига биноан, битим солиқ мажбуриятини LCITA Президентининг қарорида белгиланган миқдорга (масалан, 50 фоиз) камайтирганда, солиқ тўловчига битим ҳақиқий бизнес мақсадига эга эканлигини исботлаш мажбурияти юкланади. Агар талаб бажарилмаса, LCITA қоидаларига биноан “шакли тўлмаган” тамойилига биноан битим ноқонуний операция сифатида кўриб чиқилади ва солиқ солинади.

Қоида бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади

Қоидага хилоф равишда чет эл юридик шахслари томонидан ўтган сана билан 2020 йилгача солиқ ислоҳотига қарши ҳимоя воситаси сифатида янги корейс холдинг компаниясини тузиш таъқиқланади. Янги ислоҳот талабига кўра 2020 йилнинг январигача бўлган корхоналарнинг тўлов шакли уч йил давом этади.

Қимматли қоғозлар билан ўзаро боғлиқлик операциялари солиқлари

Қимматли қоғозлар билан ўзаро боғлиқ операция солиқлари 2020 йилга нисбатан 0,15 фоизгача пасайтирилади. Қиммат операцияларни амалга ошириш учун солиқ эндиликда 0,5 фоизни ташкил этади. Камайган ставка маблағи 2020 йил 1 апрелдан ёки ундан кейин бажариладиган операцияларга ўтказилади.

Солиқ ислоҳоти – 2020 сабаб солиққа оид ҳужжатларни топширишга мажбур бўлган солиқ тўловчилар. Кореянинг халқаро транзаксиялари тўғрисидаги декларациясини жорий йилда топшириш талабидан озод этилган.

Бунга қўшимча равишда, агар солиқ тўловчилар қонуний белгиланган муддат бўйича солиқларни тўлаш усулини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаса, Кореянинг солиқ хизмати органи таққосланадиган бизнесни амалга ошираётган солиқ тўловчиларнинг маълумотлари асосида солиқ солиш тартибини қўллаш амалиёти жорий қилинди.

Қўшимча узатиш нархлари ҳужжатлаштирилмаганлиги учун жарима

Амалдаги қонунда солиқ тўловчи қўшимча узатиш нархлари ҳужжатларини белгиланган муддатда топширмаса ёки сохта ҳужжатларни тақдим қилмаса, 100 миллион вон (85.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинар эди. 2020 йил 1 январдан бошлаб, талаб қилинган қўшимча узатиш нархлари ҳужжатлари топширилгунга қадар, биринчи жаримани баҳолашдан кейин ҳар 30 кунда, 200 миллион вон (170 000 АҚШ доллари) миқдорида қўшимча жарима қўлланиладиган бўлди.

Бундан ташқари 2019 йилнинг охиригача солиқни ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахсларга тўловнинг 10 фоизи миқдорида солиқ солинар эди. 2020 йилги солиқ ислоҳотидан сўнг, солиқни ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахслар тўланмаган солиқ суммасининг 50 фоизигача жарима тўлайдиган бўлди.

Абдулла Чимирзаев тайёрлади.
Arirang.uz