1️⃣ Ўзбекистонга санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) – Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

2️⃣ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) – Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

3️⃣ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар – эвакуация рейслари) – қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистонга келиш учун авиабилетлар реализация қилинмайди.