Ассалом алейкум, барча кореяга бориш ниятида бўлган талабалар диққатига! Бугун ҳужжатларими тўплаб, визага топширдим ( академ таътил олган эдим). Ўз тажрибамни бўлишиш истагида ёзмоқдаман.

1. Керакли ҳужжатлар

Коронавирус сабаб февралда академ олиб келганлар, Ўзбекистонга келиб Кореяга учолмай қолганлар, виза олиб 3 ой муддат ўтиб кетганлар ва шунга ўхшаган ҳолатлар учун соддалаштирилган тартибда виза топшириш жорий қилиниши ҳақида элчихона маълумот берган эди. Лекин бу тартиб Ўзбекистон-Корея ўртасида доимий рейслар йўлга қўйилгандан сўнггина амал қилишни бошлар экан, бу дегани ҳали бери йўлга қўйилмайди. Шунинг учун, академ таътил олганлар ҳам, кореяга чиқолмай қолганлар ҳам бари ўқишга янги ҳужжат тайёрлаётган талабадек ҳужжатлар тайёрлаши шарт экан. Ҳужжатлар тўплами:

 

Иккинчи йўли талаба университет билан боғланиб улардан телех виза олишга ёрдам беришларини сўраш керак. Университет иммиграция билан боғланиб, иммиграциядан код олиши керак, лекин фақат нелегаллар сони 1% дан кам бўлган университетларгина телех визага ёрдам бера олади. Телех виза учун $20,000 кўрсатилиши шарт эмас академ таътил олганлар учун.

$20,000 3 ой давомида банк ҳисоб рақамингизда давомий туриши керак. Кўпчилик бунга қодир бўлмагани учун академ таътил олганлар соддалаштирилган режим очилишини кутишмоқда. Виза марказлар шуни маслаҳат бермоқда.

2. Виза марказ

Ҳозирда 2019 йил октябрдан бери визани фақатгина 10 та ҳуқуқ берилган виза марказларидангина олиш мумкин.

Виза марказлари хизмат ҳақи 150,000 сўм. Консул хизмати $70+ $40 мед осмотр( $10 га қимматлаган). Ман бестага борганимда улар сал вақтни чўзгани учун аспантоур орқали 2 кун ичида топшириб юбордим ҳужжатларимни. Виза марказга боргандан кейин улар сизни коронавирусга тест топширишга юборишади. Мани Тошкент СEС марказига юборишди. Манзил: (https://maps.google.com/maps?q=41.357123,69.242434&ll=41.357123,69.242434&z=16). Бошқа виза сентерда бошқа жойга юборишлари мумкин. Кейин бир кунда жавоби чиқиб, жавоби манфий бўлгандан кейин, виза марказга $110 тўласангиз, улар сизни Ташкент Интернатионал Слинис ( Ташкент Интернатионал Слинис Талимаржон Стреэт, Ташкент
8 71 291 01 42
https://goo.gl/maps/dgjzSC8bZmv66VGp9) га юборишади. У ерда юрак уриш босими ва туберсулосис га текширишади. Кейин уйга қайтаверасиз. Виза марказда паспортиз қолади. Жавоби ўртача 14 кунда маълум бўлади.

3. Билет.

Билет энг оғриқли томонлардан бири ҳозирги шароитда. Негаки 27 июлга Ациана билетлар яқин орада тугади. (8,000,000-9,900,000 сўм атрофида сотилди) Август ойи учун июль ўрталарига келиб хабар берилар экан. Ҳаво йўлларидан умид қимай қўяқолинг. Билет виза + кореяга борганда яшаш ҳудудини тасдиқловчи ҳужжат учун олинган рухсатнома( селф қуарантине қилиш тўғрисида ёки ₩1,400,000 тўлаб карантин марказда туриш учун розилик ҳужжатини) тақдим қилинсагина билет сотилади. Ўз-ўзини карантин қилиш керак бўлган ҳолатда уй ҳужжати ўз номингизга расмийлаштирилган бўлиши шарт, элчихонадагилар уй эгасига телефон қилиб сўрашади. Агар бир марта отказ олсангиз кейинги юборган эмаилингизни ўқиб ҳам ўтирмайди. Уй ҳужжатизни элчихонага юбориб тасдиқлатиб олишиз керак бўлган эмаил: uzkoremb19@mofa.go.kr

4. Самолётга чиқишдан олдин ва етиб олингандан сўнг.

Самолётга чиқишдан 48 соат олдин муддатда яна бир марта коронавирусга тест топширилади, СEС марказда 20 соатда жавоби чиқди ( бепул). Пуллик жойларда 15 минутда чқади ( 230 минг атрофида адашмасам). Самолётга шу ҳужжат, виза, карантинга олинишга розилик ҳужжатлари бўлсагина қўйилади. Кореяга етиб олгандан сўнг ҳамма ҳужжатлар яна текширилади. Ва бошқа ҳудудларда яшовчилар такси ёки ктх да юришлари мумкин. Жамоат транспортларида юриш қатъиян тақиқланган.

Айримлардан кореяга боргандан кейин коронавирус тест натижаси сўралмаган экан, лекин яқинда ациана билан борган бир ўзбек ва бир корейсда вирус аниқланган, энди қаттиқ талаб қилинса керак.

5. Уй масаласи.

Кўпчиликда ҳозир ўз номида уй йўқ. Ман бир хафта давомида 부동산лар билан алоқага чиқиб, ўз номимга уй расмийлаштирдим. Улар ижара шартномаси тузиб сизга қўл қўйиш учун юборишади, сиз қўл қўйиб юборсангиз қолганини ўзлари қилишади. Уй эгасига телефон қилиб сўрашади деб уларни ҳам огоҳлантрб қўйиш керак.

2-йўли кимнингдир номидаги уйни вақтинча ўз номингизга расмийлаштириб туриш. Бунга камдан кам корейс кўнади, лекин ҳеч қачон уй эгасига билдирмасдан уйда вақтинча турган одам билан келишиб ив қилманг, барибир телефон қилиб сўрашса орқаси чиқади.

3-йўли фрешман ва эхчанге студентла учун ётоқхонада селф-қуарантине қилишга жой тайёрлаб бериши мумкин айрим университетлар. Катта курсдагиларга жой қолсагина улар ҳам туриши мумкин. ПНУ мисолида ₩500,000 дейишди манга.

4-йўли тинчгина карантин зонада туриш ₩1,400,000 тўлаб.

5-йўли коронавирус тугашини кутиш 😀😀😀 сал нереално.

Орангизда КГСП ютган талабалар бўлса, улар учун $20,000 кўрсатиш, ота-она йиллик даромади ва $70 консуллик хизмати кўрсатилмайди.

Адмиссион сертифисате, бусинесс регистратион, гкс авард сертифисате, паспорт, 2 та расм, диплом апостил, коронавирус натижаси билан визага топширилади. $40 мед осмотрга ва виза марказ хизмати 150,000 сўм тўласангиз бас. Ҳужжатлар виза марказдан элчихонага ҳар душанба, чоршанба ва Жума кунлари топширилади. Беста ҳодимлари хушмуомала, лекин сал чўзилиб қоларкансиз. Бестада абетгача визага ҳужжат олиб қолиб, абетдан кейин консультация беради. Аспантоурда деярли ҳеч ким йўқ экан мурожаат қилувчилардан ( ходимлари қўпол)

Ҳаа кейин СEС марказига ҳам биринча марта бориб, кўнглим беҳузур бўлиб қайтдим.

Ёрдамим тегди деган умиддаман.

Қўшимча маълумот ўрнида агар ўқишни битиришига бир семестр қолган академ таътил олган талабалар $20,000 тўлиқ кўрсатиши шарт эмас. Улар шу семестрда кетадиган харажатлар ва ўқиш харажатини қоплашга етадиган пулни 3 ой сақлашса бўлгани ( 생활비랑 등록금)