Соат тунги бир. Кореядаги кўплаб кафелар ўз ишини тугатган. Аксига олиб университетим бироз чекка ҳудудда жойлашгани боис, 24/7 кафеларни кам учратасиз. Яқинда интернетда реклама қилинаётган “Барого: Овқат етказиб бериш хизмати” дастурини юклаб олдик ва биринчи буюртмамизни бердик.

Сен нима ейсан: менга картошка фри ва салатлик питса. Сенгачи: менга қовурилган товуқ ва яна қўшимча соус. О-о-о ичимлик совға экан. Биринчи марта етказиб бериш хизмати ҳам. Манзилга Инҳа университети ва ўзимизни лабни кўрсатиб буюртма бердик. 40 дақиқадан камроқ муддатда элтиб беришини ҳақида маълумот кўрсатилди.

Хизмат формасидаги бўйи узун, этик, қўлқоп ва шлем кийган, қўлида 2 та телефон ва буюртмани чеки билан келган киши телефон қилиб, университетга кириш паролини сўради. Таомни бизга узатар экан, шлемида ёриқлар, телефон ойнаси цинган эди. Деразадан қараганимда ҳам мототциклини қирилган излари билиниб турар эди.

35 минутдан камроқ вақтда олиб келди. Унга қараб Даниел бўлиб кете десам, ҳазилимни тушунмади шекилли такрорлашимни сўради. Ундан қисқа интервью олиш таклифимни билдирдим, у кейинги буюртма келгунча суҳбат қилиши мумкинлигини айтди ва ундан Кореядаги элтиб бериш хизмати ҳақида сўрадик.

– Исмим Ким ва ёшим 34 да. Олдин хитой ресторанларида элтиб берувчи эдим. Ҳозир Барогодаман. Аслида унда ҳам хитойлик франчиселар бор, бундан ташқари КФС, МсДоналдс, Лоттериа, Бургер Кинг, Баскин-Роббинс ва бошқа брендларни хизматларини ҳам таклиф қилади. Барого элтиб бериш хизматига алоҳида ҳақ олади.

– Ойига даромадим мавсум ва об-ҳавога боғлиқ. Ўртача 4 миллион вондан ошади. Ёмғирли ва пеак пайтларда қўшимча бонуслар ҳам бор. Умуман олганда ишим ўзимга ёқади. Қанча вақт яна бу ерда бўлишимни билмайман, балки ўзимни ресторанимни очгунимча ишлаб турарман. Кейин оила қуриб у билан бирга (аёли) бошқарармиз.

– Мен ундан: ҳаётинг педаль устида эмас, авария остида ўтаётгани ҳақида сўрадим. Нега элтиб берувчилар чорраҳани яшил ёнмасидан баъзи пайтлари қизилда ҳам кесиб ўтади? Нега кенг поласали йўлда ҳам ким ўзарга мусобақа ўйнашади? Қанча элтиб берувчи йўл ҳодисасидан ҳалок бўлишини биласанми? саволларни ҳам қўшиб қўйдим.

– Полиция бизни қўлга олиши осон эмас. Улар «тўрт» оёқда биз эса «икки» оёқда ҳаракатланамиз. Улар чорраҳаларда қоидаларга амал қилиши керак, биз эса суриб қўя қоламиз. Бизни ушлаб олган тақдирда ҳам, арзимаган жарима билан қутилиб кетамиз. Улар бизни тақиб қилиб кўпроқ аварияга сабабчи бўлгандан, кўзларини юмиб қўя қолишади.

– Ўтган сафар бир мижозимга овқат етказиб бердим. Муйилишда кутиб турган экан, қизилдан ўтиб тўхтадим. Кейин билсам улар полиция зобитлари экан. Тез келганимга чойчақа ҳам беришди. Компаниямизни ички қоидалари бор. Йўлларда хавфни камайтириш учун Таом тайёрлашга кам, Йўл учун кўп вақт ажратиладиган тизим бор.

– Мени суғуртам ҳам бор. Лекин рақобат кучли, мендан бошқа юзлаб ходимлар бор. Уни устига Пандемия бўлса, ҳамма онлайн буюртма бермоқда. Бизда хизматни баҳолаш тизими ҳам бор. Қайси кафе тез етказиб берса, шунча молиявий бонус олади. Бу ер Корея, ҳамма «#Палли-#Палли» (Тез-Тез) маданиятини тушунади.

Телефонига смс келди ва кейинги буюртмага шошиб кетди. Энди статистикага тўхталсам: Ҳар 5 та автоҳалокатдан биттаси етказиб берувчилар улушига тўғри келади. Уларни деб йилига ўртача 31 йўловчи нобуд бўлади, 3630 нафари турли даражада жароҳат олади. 812 нафар етказиб берувчи эса бевақт кўз юмади. Корея ҳукумати турли хил мажбурий тренинглар ташкил қилган.

Ҳужжатсиз, хавфсизлик кийимларсиз хизматда бўлганлар учун жарималар 10 миллион вонгача оширилган. Барого ва шу каби етказиб бериш хизматларида Ўзбек дўстларим ҳам ишлашади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Фалокат балки чорраҳада эмас, кейинги қайрилишда кутиб тургандир.

Муаллиф Рашид Тожибоев