Жанубий Корея ҳукумати 13 июлдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиблари кучайтирилганини эълон қилди.

Эндиликда ушбу давлатлардан келаётган фуқаролар коронавирус тестидан ўтиши ва инфекция мавжуд эмаслигини тасдиқловчи расмий хулосага эга бўлиши керак. Бундан ташқари, тиббий маълумотнома Кореяга жўнашдан 48 соат аввал олинган бўлиши ва фақат Корея Республикаси дипломатик ваколатхоналари томонидан тан олинган муассасалардан олиниши керак.

Шу билан бирга, хориждан келган барча фуқаролар уч кун давомида COVID-19 учун такрорий тест топшириши ва натижаларидан қатъи назар 14 кун давомида карантинда бўлиши зарур.

Хабарда таъкидланишича, Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштириладиган рўйхатга қўшилиш эҳтимоли мавжуд яна 11 мамлакатдаги вазият кузатиб борилмоқда.

Манба