Жанубий Корея COVID-19 тарқалишига қарши карантин чоралари кучайтирилган давлатлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Чон Се Гюн маълум қилган.

Таъкидланишича, рўйхатга бошқа давлатлар қаторида Ўзбекистон ва Филиппин ҳам кириши мумкин.

13 июлдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиблари кучайтирилган эди.