Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ким Де Чжуннинг ёрдамчиси Чан Сон Миннинг фикрича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бир неча ойдан буён кома ҳолатида ётибди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

“Ўйлашимча, у комада, бироқ у ўлмаган”, — дея таъкидлаган Чан Сон Мин.

Унинг тахмин қилишича, сўнгги вақтларда телевидениеда кўрсатилган Ким Чен Иннинг омма олдига чиқиши ҳақида барча тасвирлар монтаж қилинган.

Унинг таъкидлашича, Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжонга ҳукуматдаги бўшлиқ сабабли мамлакат етакчиси мажбуриятларининг бир қисми юклатилган.

Чан Сон Миннинг айтишича, ваколатларни тўлиқ ўтказиш даражасига ҳали етиб келинмаган, ҳукуматдаги бўшлиқни узоқ вақт ушлаб туришнинг имкони йўқлиги сабабли Ким Ё Чжон биринчи қаторга чиққан.

Аввалроқ КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўз ваколатларининг бир қисмини синглиси Ким Ё Чжонга бергани ва уни мамлакат ҳукуматидаги иккинчи одамга айлантиргани, шунингдек, бир гуруҳ бошқа амалдорларга янги ваколатлар берилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрель ойи охирида турли ОАВлар Ким Чен Иннинг юраги операция қилингани ва соғлиғи ёмонлашгани, ҳатто унинг вафот этгани ҳақида хабарлар берган. Бу хабарлар ортидан Шимолий Кореяда ҳукмрон Меҳнат партиясининг матбуот органи бўлган Родонг Синмун газетаси оммага 20 кун кўринмаган Ким Чен Иннинг ўғит заводи очилишида тушган фотосуратларини эълон қилганди.

манба