Тезлиги соатига 140 километрга етган шамол дарахтлар ва светофорларни ағдариб юборган. Кучли жала қуйиши оқибатида йўллар сув остида қолган.

Жанубий Кореянинг жанубий ва шарқий соҳилларига кучли «Майсак» тайфуни ёпирилди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Хабар қилинишича, тезлиги соатига 140 километрга етган шамол дарахтлар ва светофорларни ағдариб юборган. Кучли жала қуйиши оқибатида йўллар сув остида қолган. 270 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Кейинроқ заифлашган тайфун КХДРнинг шарқий қисмига ёпирилган ва бу ерда ҳам сув тошқинларини келтириб чиқарган.

Япония соҳил қўриқлаш хизмати эса мамлакат жанубий соҳили ҳудудида ҳалокат сигнали берган кемани қидираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, чорва ташийдиган ушбу кемада 42 нафар экипаж аъзоси ва 5,8 минг бош қорамол бўлган.

Маҳаллий метеорология хизматлари минтақага «Майсак»дан ҳам кучлироқ янги тайфун яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Жанубий Кореяда юзлаб авиарейслар бекор қилинганди.

манба