Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов Жанубий Кореяда фаолият юритувчи «JUNG DO» компанияси вакиллари билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотида келтирилишича, видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мулоқотда Нурафшон шаҳрининг узоқ муддатли бош режаси муҳокама қилинди.

Томонлар пойтахт вилоятининг маъмурий маркази саналган Нурафшон шаҳридаги «SMART CITY» лойиҳаси негизида «ақлли кўча», «ақлли уй», «ақлли маҳалла» каби концепциялар устида олиб борилиши лозим бўлган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашди.

Маълумот ўрнида, «JUNG DO» Жанубий Кореядаги хусусий компания бўлиб, дунёга машҳур Сеул шаҳрининг «Ақлли шаҳар» концепциясини ишлаб чиққан ҳамда амалиётга татбиқ этган. Шунингдек, компания ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиш бўйича катта тажрибага эга.

Музокаралар сўнгида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.