Сежонг шаҳрида 2 нафар ўзбекистонликда вирус аниқланган. Улар 22 сентябрь куни кириб келган. Сежонгда кеча жами 3 нафар аниқланган бўлса шулардан иккиси ўзбекистонликка тўғри келган.

Мунгеонг шаҳрида ҳам 2 нафар ўзбекистонликда кеча коронавирус аниқланган. Улар 23 сентябрь куни кириб келган.

Чеоннам вилоятида ҳам жами бир кишида вирус аниқланган, у ҳам ўзбекистонлик эканлиги хабар қилинмоқда.

13 сентябрь куни 2 нафар (Истанбул орқали келган), 21 сентябрь куни 2 нафар, 22 сентябрь куни эса 1 нафар ўзбекистонликда вирус аниқланган эди.

Ҳозиргача Сентябрь ойининг ўзида жами 10 нафар ўзбекистонликда вирус аниқланди.

Уларнинг барчаси Кореяга келишидан 48 соат аввал махсус клиникада ПСР тест топшириб ўзларида вирус йўқлигини исботлашгандан кейин рейсга чиқарилган.