6 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Геонгжу шаҳрида содир бўлган автоҳалокатда жароҳатланган ўзбекистонлик 23-сентябрь куни оғир тан жароҳатлари сабабли вафот этди. Бу ҳақда «Кореядаги ўзбек талабалари» канали «Ёнҳап» агентлиги хабарига таяниб маълум қилди.

Қайд этилишича, ўша куни икки ўзбекистонлик мотоцикл миниб кетаётиб, юк машинаси билан тўқнашган.
Мотоцилкни бошқарган киши ноқонуний муҳожир бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасиз, ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган. Бундан ташқари, мотоциклнинг номерини ҳам тақмаган бўлган. Ҳодиса оқибатида мотоцикл орқасида у билан бирга келаётган йўловчи оғир жароҳат олган.
Ҳозирда мотоциклни бошқарган киши қамоққа олингани хабар қилинмоқда.