“Эл-юрт умиди” жамғармаси Корея Республикасининг Сежонг Университети билан ҳамкорликда, энг замонавий мутахассисликлар бўйича Кореяда магистратура ва докторантурада таълим олиш грантларини эълон қилади!

Ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Сежонг университети Ўзбекистон фуқароларига ҳар йили танлов асосида магистратура ва докторантурада таълим олиш учун жами 15 ўрин ҳамда стажировка ўташ учун жами 50 тагача ўрин ажратилиши келишилган.

Жорий йил 29 сентябрда Сежонг университети 2021 йил учун магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича грантлар эълон қилганини маълум қилди:

1. Архитектуравий дизайн
2. Компьютер графикаси
3. Сунъий ақлга асосланган тасвирни қайта ишлаш ёки компьютер графикаси
4. Робототехника, бошқарув элементлари, мехатроника
5. Чипларга асосланган тизим дизайни
6. Буюмлар интернети, техникасини ўрганиш, ақлли хизматлар, дастурлаш инженерияси
7. Наноқурилмалар, графен, икки ўлчовли материаллар, қуёш батареяси қўлланилиши, янги авлод ярим ўтказгичи
8. Дрон (учар робот) навигацияси ва назорати
9. Дрон (учар робот) формация парвози
10. Механика назариясини ўрганиш
11. Ўсимликлар молекуляр биологияси
12. Таркибий таҳлил, ҳисоблаш механикаси
13. Муҳандислик ва кончилик
14. Симсиз алоқа, машиналарни ўрганиш, фотоник тасвирлаш тизими, тасвирларни қайта ишлаш
15. Компьютер-техникасини ўрганиш
16. Ўсимликлар селекция, генетикаси, ўсимликларнинг молекуляр биология
17. Денгиз маҳсулотлари, балиқ етиштириш, балиқ касалликлари, молекуляр биология, ҳужайра биологияси
18. Молекуляр наслчилик
19. Ўсимликлар генетикаси ва молекуляр наслчилик
20. Профилактик тиббиёт, соғлиқни сақлаш, статистика, атроф-муҳит ва молекуляр эпидемиология

Магистратура ва докторантура таълим дастурларида таҳсил олиш билан боғлиқ харажатлар Сежонг университети гранти ҳисобидан молиялаштирилади.

❗️Лекин аризалар топшириш учун вақт оз қолди!

Стипендия танловларида қатнашиш учун номзодлар 2020 йил 14 октябрга қадар http://bit.ly/sejong_s линк орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.

Номзодларнинг дастлабки маълумотлари асосида Жанубий Корея Сежонг университети профессорлари билан жорий йил 14-18 октябрь кунлари Zoom орқали инглиз тилида онлайн мулоқот бўлиб ўтади. Суҳбатдан мувафаққиятли ўтган номзодлар эса жорий йил 23 октябрга қадар барча тегишли ҳужжатларини университет интернет сайтига юклашлари талаб этилади.

Жанубий Кореяда таҳсил олиш ёки илмий изланишлар олиб бориш ниятида бўлганларни мазкур грантларда фаол иштирок этишга чақирамиз.

манба