COVID-19га қарши курашиш бўйича шароитида Корея миллий полиция агентлиги (КНАП) халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тиббий ҳимоя ниқобларини юборишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик муносабатлар, шунингдек, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарали ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда, КНАП биринчи инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистонга юборди.

Кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолёти  билан 30 мингта тиббий ниқоблар Ўзбекистонга етказилди.

манба