Жанубий Корея компанияси ҳамда Стэнфорд университети мутахассисларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари сабаб ўта юқори тиниқликка эга дисплей яратилди. Қўлга киритилган OLED панелдаги пикселлар зичлиги 1 дюйм учун 10 мингга тенг. Бу ҳақда университет сайтида эълон қилинган маълумотларда сўз боради.

Бу каби зичлик экрани кўзга жуда яқин турадиган гаджетлар учун мўлжалланган. Таққослаш учун, замонавий смартфонлардаги пикселлар зичлиги ҳар дюймга 400-500 атрофида.

nеwOLED шартли номини олган ихтиро органик ёруғлик диодлар технологияси асосида яратилган. Шунингдек, бу турдаги янги дисплейни яратишда олимлар қуёш панеллари технологиясига ҳам таянган.

«Технологиямиз қуёш панелларини жиҳозлаш учун ҳам мос келади, энди эса дисплейга таъсир кўрсатиш имкониятимиз пайдо бўлди», — дейди Стэнфорд университети тадқиқотчиси Марк Бронгерсма.

newOLED’га берилган изоҳда панелни яратиш вақтида унинг қатламлари орасига ёруғлик қайтарадиган махсус плёнкалардан фойдаланилгани ёзилган: биттаси кумушдан, иккинчиси эса нанотузилмавий металлдан. Натижада маълум бир ранглар пикселлар орқали резонацияга учраса, ушбу эффект ҳосил бўлади. Шу орқали акслантириш панелининг хусусияти ўзгаради ва пикселлар сони ортади.

Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, янги турдаги экрандан истеъмол электроникасида ҳам фойдаланиш мумкин. Хусусан, VR-гарнитуралар ва шу турдаги аксессуарларда.

Аввалроқ Австралияда инсон сочидан OLED дисплей яратилгани тўғрисида хабар берилганди.

манба