Жанубий Корея Республикаси Олий суди мамлакат собиқ президенти Ли Мён Бакга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди — собиқ давлат раҳбари пора олиш ва пулларни ўзлаштиришда айбланиб 17 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Бу ҳақда 29 октябрь куни «Yonhap News» агентлиги хабар берди.

Февраль ойида қуйи инстанция суди собиқ давлат раҳбарига ҳукм чиқарганди. Шунингдек, унга 13 млрд вон ($11,7 млн) ва яна коррупция иши бўйича 5,7 млрд вон (тахминан $5 млн) жарима солишди.

Сиёсатчи 2008 — 2013 йиллар мобайнида мамлакатни бошқарган, 2018 йил апрель ойида унга 16 та жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. DAS авто эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи компания билан боғлиқ маблағларни ўзлаштириш ва пора олиш шулар жумласидан.

Ўша йили октябрда туман суди еттита банд бўйича уни айбдор деб топиб, 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шу тариқа Ли Мён Бак Жанубий Кореяда жиноий жавобгарликка тортилган тўртинчи давлат раҳбарига айланди.

Суд 78 ёшли собиқ давлат раҳбарини DASнинг эгаси деб топди. Лекин сиёсатчи буни рад этмоқда.

Суднинг маълум қилишича, собиқ президент DAS маблағларини ўзлаштириш билан бирга ҳукуматдан компания манфаатларида фойдаланган.

манба