Жанубий Корея пойтахти Сеул ва унга ёндош аҳоли пунктларида коронавирусга чалинишнинг учинчи тўлқини кузатилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Фикримизча, ҳозирда касалланишларнинг учинчи тўлқини кузатилмоқда”, деб айтган вазирлик вакили.

19 ноябрда Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда 218та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда охирги марта кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200тадан кўпроқни августда ташкил қилган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб касалланиш ҳолатлари сони 30 мингдан ошган.

Жанубий Корея бош вазири Чон Се Гюн аҳолини йил охиригача уйдан ишлашга ва биргаликдаги тадбирлардан тийилиб туришга чақирган. “Агар ҳозир вирус тарқалишини тўхтатмасак, унда кундалик турмушимиз яна чекланади”, деб айтган бош вазир. Унинг таъкидлашича, 60 ёшдан катта одамлар ўзини яккалаш режимига амал қилиши лозим.

манба