Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Жанубий Кореянинг Ҳангдон Глобал (Handong Global) ва Конкук  (Konkuk) университетлари вакилларининг билан видеоконференцалоқа шаклидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Вазирлик маълум қилишича, онлайн-мулоқот давомида томонлар қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш ва ташкил этиш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Жумладан, олий мактаб ва Ҳандонг Глобал университети ўртасида «икки томонлама диплом» дастурларини ташкил этиш, магистратура ва докторантура бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқиш, кредит-модул тизими йўналишида тажриба алмашиш, пандемия шароитида «Г-БEХ Кореа» қўшма таълим дастурини амалга ошириш каби йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди.

Тадбирда ушбу масалалар асосида белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича Жанубий Корея вакиллари билан кейинги режалар ва қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

манба